Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғиждувонда яна бир бахтсиз ҳодиса содир бўлди

Ғиждувонда яна бир бахтсиз ҳодиса содир бўлди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги хонадонда газ портлади.  Хонадонда иситиш печидан газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда уй эгалари чироқни ёқиши оқибатида чақнаш содир бўлган.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йил 5 февраль куни туманнинг Армечан маҳалласида содир бўлган. Чақнаш оқибатида II-гуруҳ ногирони бўлган И.Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Портлаш оқибатида ёнғин юзага келмаган ва ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилмаган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва туман ИИБ масъуллари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнагани ҳақда  хабар қилинганди. Ушбу ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг