Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода қимматбаҳо балиқларни овлаганлар 4,5 йилгача қамалди

Бухорода қимматбаҳо балиқларни овлаганлар 4,5 йилгача қамалди

Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан олиб борилган рейдда инспекторлар томонидан 4 нафар балиқ «овчи»лари ушланди.

Ҳолатга кўра, 4 нафар фуқаро қуёш ботаётган паллада Ғиждувон туман ҳудудидаги кўлдан «Қизил китоб»га киритилган балиқларни  таъқиқланган тўр ёрдамида овлашган. Айни  шу пайтда инспекторлар томонидан назорат рейд тадбирлари ўтказилаётган бўлган. 

«Овчи»ларнинг салкам 40 дона қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, ҳуқуқбузарлик содир этишгани ва табиатга 292 162 000 сўм миқдорида зиён етказишгани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар фуқаролар 2 йилдан 4,5 йилгача қамалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг