Аквариумга ёпиштирилган суратлар балиқни ёлғизлик азобидан қутқарди

Яқинда Япониянинг Симоносеки шаҳридаги океанариум таъмирлаш учун ёпилди ва ходимлар балиқлардан бири ўзини яхши ҳис қилмаётганини пайқаб қолишди.
Яъни ўзига хос кўринишга эга ойбалиқ овқат ейишдан тўхтади ва аквариум деворларига ёпишаверди. Дастлаб, жонзот паразитлардан ёки овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан деб тахмин қилинган, аммо тез орада ходимлардан бири бошқача фикр билдирди: эҳтимол бахтсиз балиқ шунчаки таъмирлаш билан боғлиқ шовқин ва тебранишдан хавотирланаяпти, балки одамлар ташрифи тўхтатилгани учун ёлғизликдан азоб чекаётгандир...
Тахмин ғайриоддийлигига қарамай, тўғри бўлиб чиқди. Ходимлар одамлар қиёфасини қоғозларга чизиб қирқишди ва аквариум деворларига ёпиштиришди. Буни қаранг-ки, ойбалиқнинг иштаҳаси қайтди ва ҳатти-ҳаракатлари билан «хурсанд»лигини намоён қила бошлади. Демак, шундан маълумки, балиқлар ҳам ўзини ёлғиз ҳис қилиши ва бундан тушкунликка тушиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter