Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда балиқ энг кўп овланадиган вилоят номи айтилди

Ўзбекистонда балиқ энг кўп овланадиган вилоят номи айтилди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда 191,4 минг тонна балиқ овланган.

2024 йилда Хоразм вилоятида 32,9 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич республика бўйича энг юқори улушга эга бўлиб, жами овланган балиқларнинг 17,2 % ни ташкил этган. 

Ҳудудлар кесимида 2024 йилда овланган балиқ ҳажми: 

— Хоразм вилояти – 32,9 минг тонна

— Андижон вилояти – 21,7 минг тонна 

— Тошкент вилояти – 19,1 минг тонна 

— Самарқанд вилояти – 19,9 минг тонна 

— Наманган вилояти – 17,2 минг тонна  

— Жиззах вилояти – 16,3 минг тонна  

— Фарғона вилояти – 14,1 минг тонна 

— Қорақалпоғистон Р. – 12,7 минг тонна 

— Сирдарё вилояти – 10,6 минг тонна  

— Навоий вилояти – 9,3 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 7,1 минг тонна 

— Бухоро вилояти – 6,2 минг тонна 

— Қашқадарё вилояти – 4,4 минг тонна.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг