Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аграр университетидаги ёнғин дастлаб унга қўшни Агентликдан бошлангани айтилганди. Маълумот рад этилди

Аграр университетидаги ёнғин дастлаб унга қўшни Агентликдан бошлангани айтилганди. Маълумот рад этилди

Кеча, 30 сентябр куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр университетига қарашли бинода ёнғин чиққан ва қарийб 2 соатдан сўнг ўчирилган эди.  

Ёнғиндан сўнг университетнинг расмий телеграм каналида университет 28 гектар майдонни эгаллагани, унинг ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, жумладан, Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам жойлашгани, кечаги ёнғин эса Агентлик биносининг том қисмидан бошлангани айтилган пост пайдо бўлди.

Биров мазкур маълумотдан сўнг ЎзА Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизматига таяниб, ёнғин Агентик биносидан тарқамагани ва юқоридаги иддао «ҳақиқатга тўғри келмаслиги» ҳақида ёзди.

«Тўғри, сув пуркалиши эвазига бинонинг том қисмига қисман зарар етган, лекин бу ҳам айтарли даражада эмас», – деган Агентлик расмийси.

Шу билан Аграр университети расмий телеграм каналидаги ёнғиннинг бошланиши тўғрисидаги пост ҳам ўчиб кетди.

Расмий хабарларда университетнинг айнан қайси биноси ёниб кетгани ҳамда ёнғин келтириб чиқарган зарар кўлами ҳақида маълумот берилмади.

Ўз навбатида, Тошкент вилояти ИИББ университет ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг