Янги пандемия исталган пайтда пайдо бўлиши мумкин — ЖССТ раҳбари
Дунёда янги пандемия исталган пайтда пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус огоҳлантирди.
Гебрейесус пандемияларга барҳам бериш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқаётган Ҳукуматлараро музокаралар органининг Женевадаги йиғилишида шундай деди.
«Ҳозирги H5N1 (парранда гриппи) бўйича вазият кўрсатмоқдаки, навбатдаги пандемия шундоққина ёнимизда бўлиши мумкин. Исталган пайтда келиши эҳтимолдан холи эмас. Бизни кутиб ўтирмайди», — таъкидлади ЖССТ раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter