Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон самолёти Грознийда махсус режим эълон қилинганда қўнишга уринган – Росавиация

Озарбайжон самолёти Грознийда махсус режим эълон қилинганда қўнишга уринган – Росавиация

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) Оқтауда ҳалокатга учраган Озарбайжонинг «Embraer 190» йўловчи самолёти ҳалокати юзасидан муносабат билдирди.

Агентликнинг таъкидлашича, AZAL самолёти ҳалокатга учраган соатларда Грозний аэропортида жуда қуюқ туман бўлган ва ҳаво кемаси қўмондони уни икки марта қўндиришга уриниб кўрган. Айни пайтда у ерда Украина дронларининг ҳужумлари туфайли «Кавёр» амалиёти эълон қилинган бўлган. 

Қайд этилишича, самолёт қўмондонига Россиянинг бошқа аэропортларига қўндириш таклиф қилинган, бироқ у Ақтауга учиб кетишга қарор қилган.

«Россия томони Қозоғистонни Оқтау яқинида ҳалокатга учраган самолёт ҳалокатини текширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди», – деди Росавиация раҳбари Дмитрий Ядров.

Маълумот учун, бир муддат олдин қатор Озарбайжон ҳаво йўллари «Embraer 190» йўловчи самолётининг «ташқи аралашув натижасида ҳалокатга учраши юзасидан терговнинг дастлабки натижаларини ҳамда бошқа хавфларни ҳисобга олган ҳолда» 2024 йил 28 декабрдан бошлаб Россиянинг Минералние Води, Сочи, Волгоград, Уфа, Самара, Грозний ва Махачқалъа шаҳарларига парвозларини тўхтатганини эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин озарбайжонлик депутат Расим Мусабеков, Россия томони Озарбайжон фуқаро самолётига ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан қилинган ҳужум учун узр сўраши кераклигини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг