Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазо секторини тиклашга қанча пул керак?

Ғазо секторини тиклашга қанча пул керак?

Фото: Ramadan Abed/Reuters

Ғазо секторини тиклаш учун $80–90 млрд маблағ керак бўлади, деди Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдулҳафиз Новфал «Известия» билан суҳбатда. БМТ ҳисоб-ҳитобларига кўра, бу ердаги инфратузилмани тиклашга 7-8 йил сарфланиши мумкин.

Элчининг айтишича, Фаластин маъмурияти Ғазога халқнинг ягона қонуний вакили сифатида қайтиши шарт, чунки тиклаш ишларини бошқаришга угина қодир. Қолаверса, донорлар халқаро анжуманини ўтказиш лозим, бу ҳам Фаластин маъмурияти иштирокисиз бўлмайди.

Бугун, 7 октябр куни Исроил армияси Ғазо секторига бостириб кирганига бир йил тўлди.

365 кундан буён давом этаётган муттасил бомбардимонлар, қуруқлик ва денгиз орқали ҳужумлар оқибатида 41870 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 97 мингдан зиёди яраланди. Ҳалок бўлганларнинг 11378 нафари аёллар ва 17 минг нафари болалардир. Яна 10 мингга яқин фаластинлик вайрон бўлган бинолар остида қолиб кетган.

Бир йиллик беаёв ҳужум оқибатида Ғазо секторидаги 902 та оиланинг барча аъзолари қирилиб кетди, 1364 та оиладан биргина вакил омон қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг