Беш аёлнинг қотили Украина урушига жўнаган — ОАВ
Москва шаҳри ва Москва вилоятида «аёлларни овлаган» ашаддий қотил Юрий Гриценко қарийб бир йилдирки, Украинадаги урушда (РФ армияси санитария-эвакуация взводида) қатнашяпти. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Гриценко урушдан қайтгач озодликка чиқарилиши кутиляпти. Айтилишича, урушга ўз хоҳиши билан кетган.
«Зеленоградлик Чикатило» лақабини олган жиноятчи қамоққа тушгунича 5 аёлни ўлдириб, 10 аёлга жароҳат етказган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter