Абхазияда мотам эълон қилинди
Абхазия президенти в.б. Бадра Гунба ёнғин туфайли 5 нафар бола ҳалок бўлгани муносабати билан 6 январни мотам куни дея эълон қилди.
Бугун Абхазиядаги давлат муассасаларида республика байроғи туширилиб, барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Саберио қишлоғида ёнғин чиқиб, 5 нафар бола ҳалок бўлган, уларнинг энг кичиги 4 ойлик бўлган. Уй ёғочдан қурилгани учун ёнғин тез кучайиб кетган ва болаларни қутқаришга улгуришмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter