Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Туркияда ҳаво ҳарорати -15 даражага тушиб кетди

Туркияда ҳаво ҳарорати -15 даражага тушиб кетди

Туркия Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Юмкали 2014 йилдан буён энг кучли совуқ ҳақида маълум қилди.

Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даражага тушиб кетиб, қор ва дўл ёғиши кузатилган. Вазирнинг сўзларига кўра, кескин совуқ 10-12 апрель кунлари рўй берган ва мамлакат қишлоқ хўжалигига зарар етказган.

Ҳозирда мутасаддилар совуқ оқибатлари кўламини баҳолаб, фермерларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари устида ишламоқда.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring