Янги HUAWEI Pura 70 серияси ўз хусусиятлари билан ҳайратда қолдиришда давом этмоқда
HUAWEI Pura 70 смартфонлари янги сериясининг чиқарилиши компаниянинг дунёдаги энг йирик мобил бозори - Хитойдаги етакчилигини мустаҳкамлади. 2024 йил бошига келиб компания сотилган смартфонлар ҳажми бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллади ва Pura 70 сериясининг муваффақиятли сотувга чиқарилишига кўра бу мавқени ҳеч кимга бермоқчи эмас.
HUAWEI Pura смартфонлари — бу Huawei P, бренднинг премиал смартфонлари саналади. Аниқроғи, P60 сериясининг. МДҲдаги энг йирик электроника ритейлерларидан бирининг ҳисоботига кўра, Pura 70 сериясига бўлган талаб савдоларнинг дастлабки ойларида P60 га қараганда тахминан учдан бир қисмга ошди.
Учта смартфон: HUAWEI Pura 70 , HUAWEI Pura 70 Pro ва топ Pura 70 Ultra'ни ўз ичига олган янги тизимда фойдаланувчиларга нималар ёқди?
Эслатиб ўтамиз, Pura серияси 2024 йилда P серияси ўрнини эгаллади. P номи инглизча Photo сўзидан келиб чиққан ва олдимизда чинакам камерафон турганини кўрсатди. Бироқ, қатор ривожланиш орқали компания флагманлари камерафонлар даражасидан ошиб кетди, шунинг учун серия номини ўзгартириш мантиққа тўғри келади.
Дизайн ва технологиялар аралашмаси — бу, Huawei раҳбарияти томонидан 2023 йилда эълон қилинган янги «Трендлардан олдинда» концепциясининг моҳияти ҳисобланади.
Дизайнга келсак, у Pura 70 сериясидаги барча смартфонларда ёрқин бўлиб чиқди. Huawei флагманлари учун анъанавий равишда аппаратларнинг топ даражадалиги ва фото/видео имкониятлари саналади. Юқори тезликдаги ҳаракатда тасвирга олиш, 35 марта катталаштирилган инновацион телефото объектив, ва албатта, дюймли сенсор ва энг кенг жисмоний диафрагма — ф/1.6 билан Pura 70 Ultra камерасининг олдинга суриладиган объективи.
Ундан ташқари, XD Motion Engine технологияси шарофати билан — объективнинг юқори ёруғлик кучи ва жуда тез тортишиш комбинацияси туфайли камера 300 км/соат тезликда ҳаракатланаётган объектларни суратга олишга қодир.
Экранни шикастланишдан ҳимоя қиладиган ўта мустаҳкам Kunlun Glass ойнасини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Pura 70 смартфонларидан бирортасини калитлар ёнига солиб қўйсангиз ҳам экранни шикастламайсиз.
Сериядаги смартфонларга шунингдек, «Yandex Alisa» виртуал ёрдамчиси ҳам ўрнатилган.
AppGallery
Бироқ, смартфон — бу фақат сифатли «темир» эмас. 2011 йилдан бери Huawei ўз экотизимини изчил ривожлантириб келмоқда, унинг юраги AppGallery иловалари дўконидир. Бугунги кунда у дунёдаги энг яхши 3 та илова дўкони қаторига киради ва барча Huawei мобил қурилмаларига ўрнатилган. Шу билан бирга, у ҳар қандай Андроид қурилмасига ўрнатилиши мумкин.
Huawei Experience Store
HUAWEI Pura 70 сериясининг барча функциялари ва афзалликлари билан компаниянинг Тошкент шаҳридаги Афросиёб 28/14 манзилида жойлашган расмий Huawei дўконида танишишингиз мумкин. Бренд шу йилнинг май ойида Experience Store концепцияси бўйича очилган бўлиб, Huawei смарт қурилмалари ва мобил хизматларининг яхлит тажрибасини синовдан ўтказишга мўлжалланган..
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter