Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ядровий портлаш астероиднинг йўналишини ўзгартира олиши исботланди

Ядровий портлаш астероиднинг йўналишини ўзгартира олиши исботланди

Фото: Nature Physics

Ядровий портлаш астероиднинг йўналишини ўзгартира олиши олимлар томонидан исботланди, дейилади Nature Physics журналида эълон қилинган мақолада.

Америкалик олимлар ядровий зарядни портлатиш орқали хавфли астероид траекториясини ўзгартириш усулини симуляция қилишди. Маълум бўлишича, портлаш натижасида юзага келган рентген нурланиши потенциал хавфли астероидларга таъсир кўрсатади.

Ядровий заряднинг рентген нурланиши кучи бир мегатоннага тенг бўлса, унинг портлаши диаметри 4 километргача катталикдаги, яъни Ер учун потенциал хавф туғдирувчи астероидларнинг йўналишини самарали ўзгартира олади. Бу олимлар томонидан ҳисоблаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг