Қўнғироқ қилиб бўлмайдиган ғалати смартфон ишлаб чиқарилди. Нега керак? (видео)
Хитойда ғайриодатий смартфон ишлаб чиқарилди, деб ёзмоқда NotebookCheck.
Xreal Beam Pro деб номланган бу қурилма кўринишидан замонавий смартфонни эслатса-да, унда телефон функцияси йўқ, яъни унда ҳеч ким билан гаплашиб бўлмайди.
Ишлаб чиқарувчи қурилмани «AR-терминал», дея тавсифлади. Оддий айтганда, бу уланган AR-кўзойнакка тасвирларни узатувчи ТВ-приставка. Beam Pro ёрдамида 3D-иловаларни ишга тушириш, ўйинлар ўйнаш ва сериаллар томоша қилиш мумкин, ҳаммаси кўзойнак линзаларида акс этади.
Қурилманинг орт панелида иккита камера 50 мм масофада жойлаштирилган, уларнинг ёрдамида кенг 3D-фото ва видео олиб, сўнгра кўзойнакда кўриш мумкин.
Шунга ўхшаш функция iPhone 15 Pro ва Apple Vision Pro боғламида амалга оширилган.
Xreal Beam Proда иккита USB-C бор: бири — қувватлаш учун, иккинчиси — AR-кўзойнакка боғланиш учун.
Xreal Beam Pro нархи: 1299 юан (183 доллар атрофида) — 6+128 ГБ. 5Gни қўлловчи модел августда чиқади, унинг нархи: 1999 юан (280 доллар атрофида). Қурилма кейинчалик Хитойдан четда ҳам сотилиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter