Марсга парвоз қиламиз! Илк маротаба 250 тоннали ракета-ташувчи учириб-қўндирилди
Энди Марсга учамиз! Илон Маск тарихда илк маротаба улкан — 250 тоннали Starship ракета-ташувчисини учириш ва қўндиришга муваффақ бўлди.
Шу пайтгача бундай маҳобатли ракетани ерга қўндириш имконсиз саналган, SpaceX компаниясининг бир нечта уринишлари чиппакка чиққанди. Бу сафар ҳаммаси рисоладагидек кечди, ракета шунчаки келиб қўнмади, балки ўзи старт олган майдончага келиб ўрнашди.
Йиллар давомида таъна-дашномларга учраган, шунча пулларни ҳавога совуришда айбланиб келган компания барчасига нуқта қўйди. Raptor моторлари бу сафар панд бермади. Starship ажойиб старт олиб, кейин муваффақиятли «тутиб олинди».
Инсоният Марсга парвоз томон дадил қадам ташлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter