Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

iPhone 16e стартдаёқ қоқилди

iPhone 16e стартдаёқ қоқилди

Фото: 3DNews

Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.


Phone 16e ҳақида батафсил маълумот


Айрим Apple Store савдо нуқталарида сотувнинг илк куни iPhone 16e учун олдиндан буюртмалар саноқли бўлиб, ҳатто юзтагача ҳам бормади. Солиштириш учун: iPhone 16 сотуви бошланган куни ҳар бир дўкон стандарт моделлар учун бир неча юзлаб ва мингтагача олдиндан буюртма қабул қилганди. Яъни туркумнинг асосий қурилмаларига қараганда, iPhone 16e смартфонига талаб ўн баравар паст.

Гурманнинг фикрича, ҳамёнбоп iPhone 16e бутунлай бошқа аудиторияга мўлжаллангани учун савдо бошланишида ўхшамаган бўлиши мумкин ва кейинроқ талаб ошиши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг