Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Samsung тарихидаги энг юпқа смартфоннинг нархи очиқланди

Samsung тарихидаги энг юпқа смартфоннинг нархи очиқланди

Фото: Prakhar Khanna

Инсайдерлар ултраюпқа корпусли Samsung Galaxy S25 Edge смартфони қачон тақдим этилиши ва нархи қанча бўлишини маълум қилишди, деб ёзмоқда GizmoChina.

Таниқли инсайдер — Ice Universe манбасига кўра, янги смартфон келгуси ойда тақдим этилади. Унинг ёзишича, Galaxy S25 Edge оғирлиги — 162 грамм, корпусининг қалинлиги — атиги 5,84 мм (Samsung ҳали бунчалик юпқа смартфон чиқармаган). Солиштириш учун: стандарт Galaxy S25 қалинлиги — 7,2 мм.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy S25 Edge апрелда тақдим этилиши ҳақида аввалроқ GizmoChina нашри Seoul Economic Daily (SED)га асосланиб ҳам хабар берганди. Ундаги оғирлик ва корпус қалинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам юқоридаги билан бир хил — 162 грамм ва 5,84 мм.

Ice Universe янги смартфоннинг нархи ҳақида ҳам маълумот берди: Galaxy S25 Plus смартфони билан бир хил — $999 дан бошланади. Албатта, нархлар бирга-бир мос келмаслиги мумкин, бироқ орадаги фарқ сезиларли бўлмайди, дейилади хабарда.

Ice Universe Galaxy S25 Edge дисплейининг ўлчами 6,65 дюйм бўлишини тахмин қилмоқда. Энг юпқа смартфон — Galaxy S25 Edge худди S25 сериясидаги барча моделлар каби Qualcomm Snapdragon 8 Elite процессори базасида ишлаши кутилмоқда.

Қизиғи, Apple компаниясининг янги флагмани — iPhone 17 Pro Max корпуси олдинги авлод смартфони (iPhone 16 Pro Max)га қараганда қалинроқ бўлиши ҳақида ҳам худди шу Ice Universe маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг