Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT Парк дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа молиялаштирилди

IT Парк дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа молиялаштирилди

IT Park резидентлари 1598 тага етган, уларнинг 1114 таси Тошкент шаҳрида, 484 таси эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлариида рўйхатга олинган, дейди IT Парк директори ўринбосари Маҳлиё Муҳсинова.

332 та резидент таълим компаниялари ҳисобланиб, хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони эса 411 тани ташкил этади.

Шунингдек, ушбу резидентлар томонидан кўрсатилган экспорт ҳажми жорий йилнинг 11 ойида 280,0 миллион AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар ошди. Таққослаш учун, ўтган йилги кўрсаткич 115,2 миллион AҚШ долларини ташкил этган.

Шунингдек, тақдим этилган имтиёзлар туфайли IT Park резидентларида иш билан таъминланган мутахассисларнинг умумий сони 23 мингдан ортиқ кишини ташкил этмоқда.

Инновациялар ва стартаплар учун қулай муҳит яратиш Ўзбекистонни IT-ҳабга айлантириш стратегиясининг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади.

Рақамларга юзланадиган бўлсак, бугунги кунга қадар IT Парк нинг стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 82,8 млрд.сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.

III чорак якунларига кўра, IT Парк резидентлари ҳисобланган стартап компанияларнинг экспорти ҳажми қарийб 36,6 млн AҚШ долларини ташкил этиб, 2 баробардан ортиқ ўсишни қайд этди. Таққослаш учун: 2022-йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 16,2 млн AҚШ долларини ташкил этган.

Шунингдек, стартапларга йўналтирилган маҳаллий инвестицияларнинг умумий ҳажми 41,2 млрд сўмни ташкил этган бўлса, хорижий молиялаштириш ҳажми 4,2 млн AҚШ долларга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг