Светлана Осипова Олимпиада кумуш медалини қўлга киритди
Олимпия ўйинларида илк бор ўзбекистонлик аёл таэквондочи медалли бўлди.
+67 кг вазнда Светлана Осипова ҳал қилувчи беллашувда жаҳон ва Европа чемпиони, франциялик Алте Лоренга 0:2 ҳисобида (0:3, 3:3) имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Спортчимиз финалга қадар британиялик ва кореялик номдор рақибларни енгиб ўтганди.
Таэквондочиларимиз Париж олимпиадасидан 2 та медал билан қайтишмоқда. Эркаклар ўртасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter