«Реал» юлдузи Саудия Арабистонига кетмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби юлдузи Винисиус футболчилик фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда журналист Ромен Молина ижтимоий тармоқларда ёзди.
Бразилиялик форвард ва унинг атрофидагиларни сўнгги пайтларда таклиф этилаётган пуллар қизиқтирмоқда. Агар «Реал» ўйинчини сотишга рози бўлса, футбол тарихидаги энг катта трансфер пулини ишлаб олади.
Винисиус жорий мавсумда 18 ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «Реал» билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter