Жаҳон футболида 200 млн евролик яна бир футболчи пайдо бўлди
Transfermarkt Испания чемпионати (Ла Лига)да тўп сураётган энг қиммат футболчиларни эълон қилди.
Бразилиялик Винисиус Жуниор — Ла Лиганинг энг қиммат футболчиси. Янгиланган рейтингда 20 млн еврога қимматлаган Винисиуснинг трансфер нархи 200 млн еврони ташкил этмоқда.
Шу тариқа Винисиус, Эрлинг Ҳоланддан сўнг, нархи 200 млн еврога чиққан иккинчи футболчига айланди.
Ла Лиганинг энг қиммат футболчилари (топ-10)
- Винисиус Жуниор — €200 млн (Реал)
- Жуд Беллингем — €180 млн (Реал)
- Килиан Мбаппе — $180 млн (Реал)
- Ламин Ямал — €150 млн (Барселона)
- Федерико Валверде — €130 млн (Реал)
- Родриго — €110 млн (Реал)
- Орельен Тчуамени — €100 млн (Реал)
- Эдуардо Камавинга — €100 млн (Реал)
- Гави — €90 млн (Барселона)
- Педри — €80 млн (Барселона)
Ҳозирда «Реал Мадрид» жаҳондаги энг қиммат таркибга эга жамоа бўлиб турибди — 1,7 млрд евро.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter