Равшан Эрматов оиласида жудолик содир бўлди
Узоқ йиллар давомида иқтидорли спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига хисса қўшган мутахассис, ЎФА вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов вафот этди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Ёшлик даврларида «Пахтакор», «Спартак» ва «Автомобилчи» жамоаларида тўп сурган. Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич «Пахтакор» болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида «Чиғатой» номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган.
Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.
Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Эрматов, шунингдек, Абдуҳамидулло Расулов каби таниқли ҳакамларни учратиш мумкин. Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелниский, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter