Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Париж-2024: Австралиялик икки спортчида коронавирус аниқланди

Париж-2024: Австралиялик икки спортчида коронавирус аниқланди

Фото: Euronews

Париждаги Олимпия ўйинлари арафасида Австралия сув полоси бўйича терма жамоасининг икки аъзосида коронавирус аниқланиб, алоҳида даволанишга ўтказилди. Бу ташриф буюрган спортчиларда ковид аниқланган илк ҳолатлар. Умуман олганда, Олимпиада арафасида Францияда коронавирус билан касалланиш кўпайиши кузатилмоқда, деб хабар берди Reuters.

«Биз COVIDни гриппга ўхшаш бошқа юқумли касалликлар каби даволаймиз. Бу Токио эмас», — деди Австралия олимпия терма жамоаси делегацияси раҳбари Анна Мирс матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, сув полоси жамоасининг бошқа аъзолари ниқоблардан фойдаланиб, масофа сақлайди (очиғи, бу спорт турида ниқоб тақиб, қандай масофа сақланишини тасаввур қилиш қийин таҳр.).

Франция ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса мамлакатда ковид билан касалланиш ҳолатлари хавотирли даражада кўп эмас, дея баёнот берди. Соғлиқни сақлаш вазири Фредерик Валлету таъкидлашича, ниқоб тақиб юриш шарт эмас, чунки касалланаётганлар — саноқли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг