Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Магнус Карлсен бўйдоқлар сафини тарк этди

Магнус Карлсен бўйдоқлар сафини тарк этди

Шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони, норвег гроссмейстери Магнус Карлсен 4 январ куни уйланди, рафиқаси — Элла Виктория Мэлоун.

ОАВ маълумотига кўра, Элла Виктория Мэлоун Ослода туғилган, келиб чиқиши норвегиялик ва америкалик. У 26 ёшда бўлиб, Карлсендан 9 ёш кичик.

Эслатиб ўтамиз, тўйдан сал аввал Ню-Йоркдаги драматик жаҳон чемпионатида Магнус «жинси можароси» туфайли рапид турнирини тарк этганди. Кейин дресс-код қоидаларини юмшатган FIDE уни блиц турнирига қайтарган ва финалга қадар етиб борган Магнус Карлсен якунда чемпионликни Ян Непомняший билан бўлишиб олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг