Зойир Мирзаевнинг яна бир биринчи ўринбосари ишдан кетди
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ҳам президент йиғилишида ишдан олинди.
Йиғилишда вилоятда камбағалликни қисқартириш режалари кўриб чиқилди.
Президент вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида келаси йили 116 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китобларни маъқулламади.
“Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишини ўзи уят”,- деди давлатимиз раҳбари.
Масалан, Тошкент вилояти кичик бизнес орқали аҳоли ишли қилиш бўйича республикада энг охирги ўринларда турибди. Вилоят саноатининг атиги 25 фоизи кичик бизнесга тўғри келади. Ёки, оилалар даромадида кичик бизнес улуши 1,5 фоизни ташкил қилади.
Вилоятдаги 12 минг вакант ўриннинг 2 мингтаси ободонлаштириш, гул экиш, кўча супириш каби малака талаб этилмайдиган меҳнатга мансуб. Лекин, иш излаб юрган 2 минг аҳолини бу ишларга жалб қилиш ўрнига, уларга ҳар йили 4 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тўланмоқда.
Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ, Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter