Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди
Таниқли рус қўшиқчиси Юрий Шатунов кеча кечқурун 48 ёшида вафот этган. Бу ҳақда рус нашрлари хабар тарқатган.
Хонанданинг ўлимига турли омиллар сабаб бўлгани айтилган. Хусусан, у тез ёрдам машинасида олиб кетилаётганда инфарктдан ўлган. Айрим хабарларга кўра, Шатунов шифохонада вафот этган. Баъзи манбалар унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлганини билдирган.
«Звезда» телеканалига интервью берган хонанданинг менежери тез ёрдам машинасида инфарктдан ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Юрий Шатунов 1973 йилда туғилган. У «Ласковый май» гуруҳида ва кейинчалик яккахон хонанда сифатида 1980-90-йилларда хит қўшиқларни куйлаган. Унинг ижросидаги «Белые розы», «Седая ночь», «Лето», «Пусть будет ночь» каби қўшиқлари ўзбек мухлислари томонидан ҳам севиб тингланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик бошқа бир хонанда Пьер Нацисс ҳам 45 ёшида оламдан ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter