Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Россиядан газ импортини кўпайтирди

Европа Иттифоқи Россиядан газ импортини кўпайтирди

Ember таҳлилий марказининг хабар беришича, ўтган йили Европа Иттифоқи давлатлари Россия гази импортини 2023 йилга нисбатан 18 фоизга оширган. Италия, Франция ва Чехия эса Россиядан энг кўп ёқилғи сотиб олган. 

Ҳужжатда айтилишича, суюлтирилган газ етказиб бериш ҳам кўпайган. 

Марказ маълумотларига кўра, ўтган йили Европа Иттифоқи Россиядан 21,9 миллиард еврога ёқилғи сотиб олган. Бу Украинага Европа Иттифоқи томонидан берилган молиявий ёрдам миқдоридан бир неча миллиард кўп, бу мамлакатлар Украинага 18,7 миллиард евро сарфлаган. 

Иқтисодий кузатувчи Алексей Калмиков тушунтирганидек, 2021 йилда Россия газининг Европа импортидаги улуши 45 фоизни ташкил этди. 2022 йилда у 24 фоизга, 2023 йилда эса 15 фоизга камаяди. Шу билан бирга, 2025 йил бошидан бери Украина Россия газининг Европага транзитини тўхтатди. 

Ҳозирда Европа Иттифоқи Россиядан қазиб олинадиган углеводородлар импортини босқичма-босқич тўхтатиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Стратегия келгуси ҳафталарда тақдим этилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг