Япониянинг Фудзияма тоғида «қорсиз рекорд» қайд этилди
Япониянинг машҳур Фудзияма тоғи чўққисида қор йўқлиги бўйича тарихий рекорд қайд этилди. 130 йиллик кузатувлар тарихида илк маротаба октябр якунига келиб чўққида қор қоплами ҳосил бўлмади, деб хабар берди Phys.org.
Олдинги йиллари октябрнинг илк кунларидаёқ тоғ қор билан қопланарди. Масалан, 2023 йилда Фудзида биринчи қор 5 октябрда ёққан.
Аммо жуда иссиқ ҳарорат туфайли бу йил Япониянинг энг баланд тоғида қордан асар ҳам йўқ. Сўнгги марта «қорсиз рекорд»лар 1955 ва 2016 йилларнинг 26 октябрида қайд этилган.
Метеорологларнинг айтишича, юқори ҳарорат сентябр мобайнида салқин ҳаво кириб келишига йўл бермади. 2024 йил ёзи Япония тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter