Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил байрами арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Янги йил байрами арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: Xabar.uz

"Ўзгидромет" йил охиридаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди

Бу йилнинг сўнги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади.

Кундузи ҳаво 5-10 даража илиққача, жанубда 12-15 даража илиққача, шимолда ва Фарғона водийсида 2-7 даража илиққача исийди.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқдан 0-1 даража илиққача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан 6-9 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг