Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар

Хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар

Жорий йилнинг январь-август ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 167 538 та юридик шахс томонидан 22,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Шундан, 4,5 трлн сўмдан ортиғи, яъни 20,3 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 47 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 3,3 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 1,2 трлн сўм;
  • фойда солиғи – 956,9 млрд сўм;
  • акциз солиғи - 666,3 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 575,6 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 573,9 млрд сўм;
  • мол-мулк солиғи - 190,1 млрд сўм;
  • ер солиғи - 61,8 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 283,1 млрд сўм.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг