Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хавфли контрабанда: Сурхондарёда 750 минг қути муддати ўтган контрабанда тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Хавфли контрабанда: Сурхондарёда 750 минг қути муддати ўтган контрабанда тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

Сурхондарё божхона бошқармаси контрабанда тамаки маҳсулотларининг йирик партияларини мусодара этибгина қолмай, айбдорлар жавобгарликка тортилишига ҳам муваффақ бўлади.

Шеробод туман жиноий ишлар бўйича туман судининг ҳукмига кўра, 10,2 миллиард сўмлик 749,9 минг қути контрафакт сигаретни ноқонуний олиб киришда айбдор деб топилган фуқаро 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм кучга киргандан кейин мусодара этилган тамаки маҳсулоти йўқ қилинди.

Бу қарор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ноқонуний тамаки маҳсулоти айланмасига қарши курашдаги қатъиятини намоён этувчи муҳим сигналдир.

Бу йўналишдаги ишларни кучайтириш доирасида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорликда 2023-2024 йилларда божхона қонунчилигини бузишга оид 117 та ҳолатни аниқлади. Жами сумма 55,5 млрд сўмга тенг 3,2 миллион қути тамаки маҳсулотининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олди ва вилоят ҳудуди ичида ноқонуний тамаки айланмасига оид қатор текширувлар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг