Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вайнер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши судга оширилди

Вайнер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши судга оширилди

Жорий йилнинг мартида бурнидан жароҳат олгани сабабли Тошкент шаҳридаги «Star Med Center» клиникасида операция қилинган, бироқ комага тушиб сўнг вафот этган блогер Фарҳод Манноповга доир жиноят иши судга оширилган.

Қайд этилишича, жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) билан айб эълон қилинган.

Mittivine тахаллуси билан ижод қилган блогернинг вафоти бўйича жиноят иши жорий йилнинг 6 мартида очилган эди.

Кейинроқ эса юқорида номи келтирилган клиника лицензияси бекор қилингани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг