Тошкентда юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида икки юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. БУ ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
26 ноябрь куни соат 20:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4R21 кўчаси Қозоғистон гиламлари дўкони қаршисидаги қайрилиб олиш жойида ҳайдовчи Қ.А. (1982 йилда туғилган) бошқарувидаги BKA юк транспорт воситасига I.Қ. (1987 йилда туғилган) бошқарувидаги Isuzu русумли транспорт воситаси келиб урилган.
Оқибатда Isuzu ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter