«Equinox» ўғрилари «Қамчиқ» довонида тўхтатиб қолинди
Тошкент шаҳридан олиб қочилган «Equinox» автомобили «Қамчиқ» довонида ЙПХ ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХББ хабар берди.
25 сентябр куни фуқаро Ғ.О. ўз бошқарувида бўлган «Equinox» русумли автомобили қолдирилган жойида йўқлиги юзасидан «102» тизимига хабар берган. Келиб тушган хабарга кўра, ИИВ ЖХД ЙҲХХ Навбатчилик қисми томонидан «Тўсиб ушлаш» режаси эълон қилинган.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль ва уни олиб қочган шахс, 1990 йилда туғилган З.М. «Наманган» ЙПХ масканида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳамда уни олиб қочган шахс ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИО ФМБ ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter