Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда МЧЖ раҳбари кучли дорилар савдоси устида қўлга тушди

Тошкентда МЧЖ раҳбари кучли дорилар савдоси устида қўлга тушди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдоси фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ш.З. 16 қути “Омнадрен-250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 4,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.M.” МЧЖ раҳбари Х.А.дан 300 дона “Benzonal 100 мг” ҳамда Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.дан 60 дона “Регапен” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг