Сурхондарёдаги «Тоза ҳудуд» корхонаси истеъмолчиларига 3,2 млрд сўм пулларини қайтариб беради
Сурхондарё вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКда 2024 йил 2-ярим йиллик иш режасига мувофиқ мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм ҳамда кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолатда Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилот («Тоза ҳудуд» ДУК)га нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter