Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди
Баҳрайн мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди.
Юртдошимиз ушбу машқни 184 кг билан якунлашга муваффақ бўлди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир полвонимиз Руслан Нурудинов 182 кг билан бешинчи бўлди. Атлетларимизга силтаб кўтариш машқида омад тилаб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter