Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанддаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Аввал хабар берилганидек, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув доирасида вояга етмаган К.У. (2008 йилда туғилган қиз бола) га етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган эди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни берилган  суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, К.У. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан А.Р. (2005 йилда туғилган аёл) га нисбатан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Шунингдек, А.Р. томонидан 2023 йил октябрь ойида ҳам ўзига олдиндан таниш бўлмаган вояга етмаган қизни танасининг турли соҳаларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу жисмоний зўравонлик ҳам ўрганилиб, ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. 

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг