Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «Ҳудудгаз» оператори қўлга олинди

Самарқандда «Ҳудудгаз» оператори қўлга олинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Ҳудудгазтаъминот» Пастдарғом филиали оператори Ж.П. фуқаро М.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 3 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 4 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туман ЭТК электро-монтёри Ш.Э. ва бошқалар тадбиркор М.Ш.нинг тикувчилик цехида электр таъминотидан 14 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 3,8 млн сўмни олиб, қарздорлик бўйича тузилган далолатномани нобуд қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг