Салвадорда кучли ёғингарчилик қурбонлари сони 19 нафарга етди
Марказий Американинг Салвадор мамлакатида кузатилаётган кучли ёғингарчиликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Аниқлик киритилишича, кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида икки бола ва тўрт нафар катта ёшли киши уй босиб қолиб жон берган. Аввалроқ 11 нафар катта ёшли ва 3 нафар вояга етмаган шахснинг ҳалок бўлгани айтилганди.
Мамлакатда об-ҳаво хавфининг қизил даражаси эълон қилинган. Салвадор конгресси мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб 15 кунлик фавқулодда вазият жорий қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter