Пойтахт ҳокимлиги дренаж тизимини яхшилаш учун маблағ ажратяпти
Тошкент шаҳрининг дренаж тизимини яхшилаш учун 700 млн сўм ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов имзолаган қарорда белгилаб қўйилди.
«Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқармасига Тошкентда ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатлар олдини олиши мақсадида дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 700 млн сўм ажратилади», дейилади қарорда.
Қарорга мувофиқ бу пуллар маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 апрелдаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ёғингарчилик пайтида шаҳарларнинг дренаж тизими ёмон аҳволга келиб қолаётганини жиддий танқид қилиб, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига икки ҳафта муддатда ушбу масаланинг ечими бўйича дастур қабул қилиш ва амалга ошириш топширилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter