Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган болаларини мактабга қабул қилмаслик режалаштириляпти

Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган болаларини мактабга қабул қилмаслик режалаштириляпти

Россия Давлат Думаси рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг болаларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, мактабга талабгор дастурни ўзлаштириш учун етарли бўлган тил билими бўйича бепул тестдан ўтиш керак бўлади. Тестдан ўта олмаганлар мактабга қабул қилинмайди.

Бундан ташқари, Россияда ноқонуний бўлиб турганларни ҳам ўқишга қабул қилмайди.

Думаси раис Вячеслав Володиннинг Телеграм-каналида ёзишича, йил бошидан бери Давлат Думаси миграция сиёсатини такомиллаштириш ва ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган 14 та федерал қонунни қабул қилган.

Володин келтирган статистик маълумотларга кўра, чет эллик болаларнинг 41 фоизи рус тилини билишда муаммоларга дуч келишади.

Улар дастурни ўзлаштиришда ва тенгдошлари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилишда қийинчиликларга дуч келишади. Рус тилини паст даражада билиш ёки уни билмаслик боланинг ўзи ва синфдошлар учун муаммоларни келтириб чиқаради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг