Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Ил-76 самолёти ҳалокати қурбонларининг жасадларини Украинага топширди

Россия Ил-76 самолёти ҳалокати қурбонларининг жасадларини Украинага топширди

Фото: Главред

Россия Ил-76 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини Украинага топширди. Бу ҳақда РИА Новости россиялик омбудсмен Татьяна Москальковага асосланиб хабар берди.

«Улар топширилди. Мен бунда қатнашдим», — деди у.

Ил-76 самолёти 2024 йилнинг январида Белгород областида уриб туширилган эди. Самолёт бортида 65 нафар украин ҳарбий асири, олти нафар экипаж аъзоси ва уч нафар кузатувчи бўлган. Барчаси ҳалок бўлган.

Ўшанда Россия мудофаа вазирлиги Ил-76 Харков вилоятининг Липца қишлоғи атрофида жойлашган зенит-ракета мажмуасидан учирилган иккита ракетада уриб туширилгани ҳақида баёнот берганди.

Украина мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, ҳарбий асирларнинг йўналиши ва қай шаклда етказилиши ҳақида Киевга хабар берилмагани, 30 километрлик жанговар ҳаракатлар зонасида транспорт самолётини қўндириш хавфсиз бўлмаслигини таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг