Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал» беш ўйинда 1 очко олса — чемпион

«Реал» беш ўйинда 1 очко олса — чемпион

«Барселона» кеча ўз майдонида Мадриднинг «Райо Вальекано»сига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Каталониялар қаторасига учинчи уй ўйинини бой беришди.

Алваро Гарсия 7-дақиқадаёқ киритган гол масалани ҳал қилди. Олдинда жуда кўп вақт бўлишига қарамай, «Барселона» ўйинни қутқара олмади: «Райо Вальекано» жорий мавсумда иккинчи марта ҳам «Барселона»ни доғда қолдирди.

Энди «Барселона»нинг чемпионатдаги асосий рақиби — «Севилья», ҳар иккиси 63 очкодан тўплаган. «Реал» эса 15 очко илгарилаб кетган, чемпион бўлиш учун мадридликларга қолган беш ўйинда бир дуранг ҳам кифоя.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг