Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуйи палата 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қуйи палата 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Бугун, 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим молиявий ҳужжати – Давлат бюджетининг қабул қилиниши бўйича ҳужжат муҳокамаси бўлиб ўтди.

Қуйи палата Спикерининг сўзларига кўра, 2025 йил учун бюджет харажатлари қарийб 345 трлн сўмни ташкил этиб, ушбу харажатларнинг 52 фоизи ёки 178 трлн сўми (жорий йилга нисбатан 23 трлн. сўмга кўп) ижтимоий соҳага йўналтирилади.

Бюджет лойиҳасида Президентнинг камбағалликни қисқартириш, бандликка кўмаклашиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича топшириғини бажариш учун зарур воситалар ҳам назарда тутилган.

Бюджетнинг манзиллилиги ва аниқ мақсадга йўналтирилганлиги тобора ошиб бормоқда. Пенсионерлар, имконияти чекланган, кам таъминланган шахслар ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар сифатида қамраб олинмоқда.

Бюджетда, шуиннгдек, ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. «Ёшлар бюджети» учун, яъни ёшларга оид дастурларни амалга ошириш, ёшларни ўқитиш ва уларнинг ҳар томонлама камол топишини таъминлаш учун буджетдан ажратилаётган маблағлар 1,6 трлн сўмдан кўпини ташкил этмоқда.

Шу биан бирга, Бюджет лойиҳасида энергия самарадорлигини ошириш, барқарор истеъмолни ва ишлаб чиқаришни тарғиб қилиш, атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашиш каби муҳим масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маблағлар ажратилиши бўйича аниқ мақсадлар назарда тутилмоқда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун келгуси йилда 3 трлн 480 млрд сўмлик маблағ ажратилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг