Ўзбекистонга йил бошидан бери қанча хитойлик келгани айтилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида 66,6 минг нафар Хитой фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,1 минг нафарга ёки 56,8 % га ошган.
2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Хитой фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
сайёҳлик – 53 964 нафар;
хизмат юзасидан – 9 598 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 156 нафар;
тижорат – 1 132 нафар;
ўқиш – 753 нафар;
даволаниш – 2 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter