Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда оммавий тартибсизлик содир этиш учун тайёргарликдан ўтишга жавобгарлик белгиланяпти

Ўзбекистонда оммавий тартибсизлик содир этиш учун тайёргарликдан ўтишга жавобгарлик белгиланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 11 декабр куни Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Мажлисда таъкидланганишича, бугунги кунда оммавий тартибсизликлар мамлакатдаги тинчликка путур етказувчи, жамият осойишталигига раҳна солувчи омил бўлиб бормоқда. Шу сабабли, оммавий тартибсизликлар уюштириш учун махсус тайёргарликдан ўтган шахслар жалб қилиниб, бундай ҳаракатлар кенг молиялаштирилмоқда.

Амалдаги қонунчиликда оммавий тартибсизликлар ташкил қилганлик, уларда фаол қатнашганлик ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, бироқ оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик, оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштирганлик учун тўғридан тўғри жавобгарлик мавжуд эмас.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддасида оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинди.

Қонун лойиҳаси депутатлар биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг