Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганларга жиноий иш қўзғатилмоқда

Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганларга жиноий иш қўзғатилмоқда

Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 2 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни «Умра» зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талаблари белгиланган ва қарор талабларига мувофиқ, шу вақтгача жами 12 та туристик фирма «Умра» тадбирларини амалга ошириш бўйича рухсат берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг