Ўзбекистон икки қўшниси билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисида битим тузиши мумкин

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегараси туташ пункти тўғрисида шартнома имзоланади.
Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 13 март куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан Бишкекдаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнотида маълум қилди.
«Бугун тожик-қирғиз чегараси тўғрисидаги шартнома имзоланганидан сўнг, биз Садир Нурғожоевич билан яқинда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида битим тузишга келишиб олдик», – деди Эмомали Раҳмон.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжат 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин айни шу санада учала давлатлар биргаликда Наврўз байрамини нишонлаши ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter