Озарбайжонда абитуриентларнинг 67 фоизи талабаликка қабул қилинди
2024 йилда Озарбайжон тарихида олий таълим муассасалари (ОТМ)га энг кўп талаба қабул қилинди. Бу ҳақда Azərbaycan Universitetləri ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Каспийорти мамлакати ОТМларига жами 55 656 талаба (жумладан, 7 287 нафар суббакалавр) қабул қилинган.
Аввалроқ мамлакат Давлат имтиҳон маркази ОТМларга кириш учун имтиҳонлар натижасини эълон қилиб, абитуриентлар сони 82 883 нафарни ташкил этганини маълум қилганди.
Шулардан 55 656 нафари (7 287 нафари — суббакалавр) ОТМларга қабул қилинган. Давлат буюртмаси асосида — 27 117 нафар (1 579 нафари — суббакалавр), тўлов шартномаси асосида — 28 539 нафар (5 708 нафари — суббакалавр) талаба ОТМларга қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда олий таълим олиш учун тест синовларида қатнашган абитуриентлар жами сони 737 351 нафарни (2023 йилга нисбатан 151 минг нафар кам) ташкил этган. 2024/2025 ўқув йили учун ОТМ бакалавр кундузги таълим шаклига давлат гранти асосида 34 838 нафар талабани қабул қилиш белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter